Al-Imran surasi, 64-oyat

3:64

قُلۡ يَٰٓأَهۡلَ ٱلۡكِتَٰبِ تَعَالَوۡاْ إِلَىٰ كَلِمَةٖ سَوَآءِۭ بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ أَلَّا نَعۡبُدَ إِلَّا ٱللَّهَ وَلَا نُشۡرِكَ بِهِۦ شَيۡـٔٗا وَلَا يَتَّخِذَ بَعۡضُنَا بَعۡضًا أَرۡبَابٗا مِّن دُونِ ٱللَّهِۚ فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُولُواْ ٱشۡهَدُواْ بِأَنَّا مُسۡلِمُونَ ٦٤

Сен: «Эй, аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Эй аҳли китоб - яҳуд ва насоролар, келинглар, ҳаммамиз унинг олдида баробар бўлган бир одил сўз асосида бирлашайлик, яъни, чин маъбудликда Аллоҳ ягона, деб тан олайлик, ҳар қанча мартабаси улуғ ва мақоми олий бўлмасин, ҳеч кимни маъбудликда Унга тенг кўрмайлик, бир-биримизни ибодат қилинадиган ва итоат этиладиган парвардигор қилиб олмайлик". Энди мана шу ҳақиқат ва адолатга чақириғингиздан бош тортсалар, эй мўминлар: "Гувоҳ бўлингларки, биз Аллоҳга бўйсунадиган, итоат этадиган, таслим бўладиган бандалармиз", деб айтинглар.