Al-Imran surasi, 62-oyat

3:62

إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡقَصَصُ ٱلۡحَقُّۚ وَمَا مِنۡ إِلَٰهٍ إِلَّا ٱللَّهُۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٦٢

Албатта, бу ўзи ҳақ қиссадир. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ, Унинг Ўзи Азийз ва Ҳакийм Зотдир. 30

Izohlar

30 (Яъни, Ийсо ҳақида сенга келган қиссалар ҳақдир. Ҳеч қандай шубҳага ўрин йўқ. Насороларнинг Ийсо ҳам «худо» дейишлари нотўғри. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Аллоҳнинг Ўзи азиз, ҳаммадан ғолиб, биров Унга қарши чиқа олмайди. У ҳаким — ҳар бир ишни ўз ўрнида, ҳикмат билан қилади.)

Tafsir

Ийсо алайҳиссалом ҳақида айтганларимиз ҳеч бир ёлғони йўқ ва шубҳасиз рост хабардир. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқ. Аллоҳ Ўз мулкида Азиз, тадбири, фармони ва яратишида эса Ҳаким Зотдир.