Al-Imran surasi, 200-oyat

3:200

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱصۡبِرُواْ وَصَابِرُواْ وَرَابِطُواْ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُفۡلِحُونَ ٢٠٠

Эй, иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки, ютуққа эришсангиз. 87

Izohlar

87 (Сабр ила ғолиб келиш муҳим нарса, чунки қарши тараф ҳам ўзига яраша сабрлидир. Демак, икки томоннинг сабрлари курашида мўминларнинг сабри ғолиб келиши керак. Буни шаръий истилоҳда «мусобара» дейилади. Биз «курашга бел боғлаб туринг» деб таржима қилган ибора эса, «муробата» дейилиб, ибодат жойида ёки мусулмонларни душмандан ҳимоя қилиш жойида бардавом бўлиш маъносини беради.)

Tafsir

Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, шариат юклаган вазифаларга ҳам, дунёвий мусибатларга ҳам сабр қилингиз. Сабр қилиш борасида кофирлардан ғолиб бўлингиз. Уларнинг сабри сизникидан ортиқ бўлмасин. Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга доим шай турингиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилингиз. Шоядки, шунда орзу-умидингизга эришиб, дўзахдан саломат бўлиб, жаннатга кирсангизлар.