Al-Hajj surasi, 15-oyat

22:15

مَن كَانَ يَظُنُّ أَن لَّن يَنصُرَهُ ٱللَّهُ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ فَلۡيَمۡدُدۡ بِسَبَبٍ إِلَى ٱلسَّمَآءِ ثُمَّ لۡيَقۡطَعۡ فَلۡيَنظُرۡ هَلۡ يُذۡهِبَنَّ كَيۡدُهُۥ مَا يَغِيظُ ١٥

Кимки унга бу дунёю охиратда Аллоҳ нусрат беришига шубҳа қилса, бир восита топиб, осмонга осилсин, сўнгра уни кессин. Бас, назар солсин-чи, унинг бу ҳийласи ғам-ғуссани кеткизармикан?! 4

Izohlar

4 (Аллоҳга иймони йўқ кишининг ҳоли шундай бўлади. Унинг бало-офатдан, ғам-ғуссадан қутулишга чораси йўқ. Аллоҳга иймони бўлмагани учун ундан нусрат келишига ҳам умид қилмайди. Шунинг учун ё осмонга чиқиб, ёрдам топсин, ё, ундай қила олмаса, ўзини оссин. Бошқа иложи йўқ.)

Tafsir

Аллоҳ пайғамбари алайҳиссаломга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ёрдам бермайди, деб ўйлаган одам бир арқон билан уйининг шифтига ўзини оссин. Кейин ердан узилиб, осилиб ўлсин. Бас, қарасин-чи, шу иши ичидаги ғазаб ўтини сўндира олдимикан. Гап уқмаслар истайдими, йўқми, Аллоҳ Ўзининг пайғамбарига ҳар доим мадад беради.