وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖ وَأَنَّ ٱللَّهَ يَهۡدِي مَن يُرِيدُ ١٦
Мана шундай қилиб, Биз у(Қуръон)ни очиқ-ойдин оятлар ҳолида нозил қилдик. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган кишиларни ҳидоят қиладир.
Tafsir
Қайта тирилишга ёрқин далиллар нозил қилганимиздек, Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни очиқ оятлар қилиб туширдик. Аллоҳ Ўзи фазли ила Ўзи истаган одамни ҳидоятга, тўғри йўлга бошлайди.