Al-Furqan surasi, 22-oyat

25:22

يَوۡمَ يَرَوۡنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ لَا بُشۡرَىٰ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُجۡرِمِينَ وَيَقُولُونَ حِجۡرٗا مَّحۡجُورٗا ٢٢

Улар фаришталарни кўрадиган кунда, ҳа, ўша кунда жиноятчиларга хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар): «Ҳаром, ҳаром», дерлар. 10

Izohlar

10 (Эй кофир-мушриклар, сизларга хушхабар ҳаром, жаннат ҳаром, мағфират ҳаром, меҳр-шафқат ҳаром, осойишталик ҳаром... дерлар.)

Tafsir

Кофирлар ўлим пайтида, барзах ҳаётида, қайта тирилиб, ҳисоб учун олиб кетилаётганларида ва дўзахга кираётганларида фаришталарни кўрадилар. У пайтларда мўминлардан фарқли ўлароқ, уларга ҳеч бир хушхабар бўлмас. Фаришталар уларга шундай дейдилар: "Энди сизларга Аллоҳ тарафидан хушхабар бўлиши мутлақо ҳаром".