۞ وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرۡجُونَ لِقَآءَنَا لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡنَا ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ أَوۡ نَرَىٰ رَبَّنَاۗ لَقَدِ ٱسۡتَكۡبَرُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ وَعَتَوۡ عُتُوّٗا كَبِيرٗا ٢١
Бизга учрашдан умидсиз бўлганлар, бизга фаришталар туширилса, ёки, Роббимизни кўрсак эди, дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларидан кетдилар ва катта туғён-ла туғён қилдилар.
Tafsir
Биз билан учрашишдан умидвор бўлмайдиган ва азобимиздан қўрқмайдиган кофирлар: "Аллоҳ бизга фаришталарни туширганида эди ва улар Муҳаммаднинг рост гапираётганини айтганларида эди ёки Парвардигоримизни ўз кўзларимиз билан кўрганимизда эди ва У бизга гапирганида эди", дедилар. Улардаги кибр уларни иймондан тўсадиган даражада катта. Улар нонкўрлик қилиш ва ҳаддан ошиш борасида мана шу гапни айтишгача бордилар.