وَقَدِمۡنَآ إِلَىٰ مَا عَمِلُواْ مِنۡ عَمَلٖ فَجَعَلۡنَٰهُ هَبَآءٗ مَّنثُورًا ٢٣
Ва қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз. 11
Izohlar
11 (Кофирларнинг бу дунёда қилган баъзи бир яхши амаларидан умидлари бўлиши мумкин. Аммо иймон бўлмаганидан кейин у ишлар ҳеч фойда бера олмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло у амалларни ҳам тўзон каби сочиб юборади.)
Tafsir
Кофирларнинг шу дунёда қилган ҳар бир яхши амалига келдик-да, уни кофирлиги сабабли фойда бермайдиган, туйнукдан тушаётган қуёш нуридагина кўринадиган тўзонга айлантириб қўйдик.