Al-Baqarah surasi, 283-oyat

2:283

۞ وَإِن كُنتُمۡ عَلَىٰ سَفَرٖ وَلَمۡ تَجِدُواْ كَاتِبٗا فَرِهَٰنٞ مَّقۡبُوضَةٞۖ فَإِنۡ أَمِنَ بَعۡضُكُم بَعۡضٗا فَلۡيُؤَدِّ ٱلَّذِي ٱؤۡتُمِنَ أَمَٰنَتَهُۥ وَلۡيَتَّقِ ٱللَّهَ رَبَّهُۥۗ وَلَا تَكۡتُمُواْ ٱلشَّهَٰدَةَۚ وَمَن يَكۡتُمۡهَا فَإِنَّهُۥٓ ءَاثِمٞ قَلۡبُهُۥۗ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ عَلِيمٞ ٢٨٣

Агар сафарда бўлсангиз ва ёзувчи топа олмасангиз, бас, қўлга олинадиган гаров бўлсин. Агар баъзингиз баъзингизга ишонсангиз, бас, ишонилган омонатни адо қилсин, Аллоҳга — Роббига тақво қилсин. Гувоҳликни беркитманг! Ким уни беркитса, унинг қалби гуноҳкордир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни билувчи Зотдир.

Tafsir

Сафарда бўлиб, қарз васиқасини ёзишга котиб топа олмасангизлар, қарз олаётган одам уни бераётган одамга бирор нарсани гаров қўйиши кифоя қилади. Қўйган гарови то қарзини қайтаргунича кафил бўлиб туради. Агар бир-бирларингизга қаттиқ ишонсангизлар, ёзиш ҳам, гувоҳ чақириш ҳам, гаровга нарса қўйиш ҳам шарт бўлмайди. У пайтда қарз қарздорнинг бўйнига омонатга айланади ва у Аллоҳдан тақво қилиб, омонатга бирон шикаст етказмасдан эгасига қайтариши вожиб бўлади. Қарздор қарзидан тонса, гувоҳ гувоҳлигини қилиши шарт. Гувоҳлик қилишдан бош тортиб, бўлган қарз муомаласини яширган одам қалби бузуқ, гуноҳкор, осийдир. Аллоҳ қилган ишларингизни кўриб-билиб тургувчидир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.