Al-Baqarah surasi, 284-oyat

2:284

لِّلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَإِن تُبۡدُواْ مَا فِيٓ أَنفُسِكُمۡ أَوۡ تُخۡفُوهُ يُحَاسِبۡكُم بِهِ ٱللَّهُۖ فَيَغۡفِرُ لِمَن يَشَآءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَآءُۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ٢٨٤

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китоб қиладир. Ва кимни хоҳласа, мағфират қилар, кимни хоҳласа, азоблар. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир. 133

Izohlar

133 (Борлиқ Аллоҳнинг мулкидир. Мулкида жараён этаётган ҳар бир ишдан У огоҳдир. Жумладан, бандаларнинг яширин ниятларини ҳам, ошкора ишларини ҳам яхши билади. Ва ҳаммасини ҳисоб-китоб қилиб, хоҳлаганини кечиб юборади, хоҳлаганини азоблайди.)

Tafsir

Осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг халқи, Аллоҳнинг мулки, Аллоҳнинг тадбиридир. Қалбларингиздаги нарсани ошкор қиласизларми ё яширасизларми, ҳаммасини Аллоҳ кўриб-билиб турибди ва яқинда ўшанга яраша ҳисоб-китоб қилади. Шундан кейин Ўзи истаган бандасини фазлу марҳамат кўрсатиб кечириб юборади, истаган бандасини адлу ҳикматини намоён қилиб азоблайди. Аллоҳ ҳар ишга Қодир Зотдир.