Al-Baqarah surasi, 197-oyat

2:197

ٱلۡحَجُّ أَشۡهُرٞ مَّعۡلُومَٰتٞۚ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ ٱلۡحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي ٱلۡحَجِّۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ يَعۡلَمۡهُ ٱللَّهُۗ وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيۡرَ ٱلزَّادِ ٱلتَّقۡوَىٰۖ وَٱتَّقُونِ يَٰٓأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ ١٩٧

Ҳаж маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир. Нима яхшилик қилсангиз, Аллоҳ уни биладир. Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй, ақл эгалари! 84

Izohlar

84 (Ўзига ҳажни фарз қилиш — ҳажни ният қилиб, иҳромга кириш деганидир. Демак, ундай одамга шаҳвоний ишлар, яъни жинсий яқинлик ва унинг ҳақидаги гап-сўзларни сўзлаш мумкин бўлмайди. Фисқ — катта-кичик гуноҳ ишларни қилиш. Жанжал — одамлар билан талашиб-тортишиш ва сўкишиб, аччиқ чиқариш. Бу ишлар ҳам мумкин эмас. Чунки ҳаж қилувчи инсон улуғ мақомга эришган бўлади. У дунёнинг ҳаммасидан юз ўгириб, ажраб, Аллоҳга юзланади, Роббул Оламийннинг уйини зиёрат қилгани чиққан бўлади. Шу боис олий даражадаги одоб билан одобланиши зарур. Ҳамма ёмон нарсаларни тарк этиб, яхши ишларни кўпроқ қилиши лозим.)

Tafsir

Ҳаж мавсуми маълум ойлардир. Шаввол, Зул-қаъда ва Зул-ҳижжа ойининг ўн куни. Ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилиб, эҳром боғласа, унга аёлига қўшилиш ва қўшилишга олиб борадиган ишларни қилиш ҳаром бўлади. Замон ва маконнинг улуғлиги боис бу мавсумда Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиш ўта оғир гуноҳдир. Унга ғазаб ва хусуматга олиб борадиган даражадаги талашиб-тортишиш ҳам ҳаром қилинган. Нима яхшилик қилсанглар, Аллоҳ уни билиб туради ва ўшанга яраша мукофотлайди. Ҳажни адо этиш учун зарур бўлган озиқ-овқатларни тайёрлаб, йўлга ҳозирлик кўринглар. Билингларки, энг яхши озуқа Аллоҳдан тақво қилишдир. Бас, эй ақл эгалари, Мендан тақво қилиб, буйруқларимни бажаринглар ва тақиқларимдан тийилинглар.