وَإِن تَدۡعُوهُمۡ إِلَى ٱلۡهُدَىٰ لَا يَسۡمَعُواْۖ وَتَرَىٰهُمۡ يَنظُرُونَ إِلَيۡكَ وَهُمۡ لَا يُبۡصِرُونَ ١٩٨
Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, эшитмаслар. Уларни сенга назар солиб тургандек кўрасан. Ҳолбуки, улар кўрмаслар», – деб айт.
Tafsir
Эй мушриклар, сизлар сиғинаётган бут-санамлар дуоларингизни эшитмайдилар. Уларнинг сурати сизларга қараб тургандек туюлаверади. Аслида эса жонсиз нарса кўрмайди. Улар инсон ёки ҳайвонлар суратидаги ҳайкаллар ясаб олардилар. Ҳайкалларнинг қўллари, оёқлари, кўзлари бўларди. Лекин улар жонсиз ҳайкаллар, холос. Уларда на ҳаёт бор ва на ҳаракат.