Al-A'raf surasi, 199-oyat

7:199

خُذِ ٱلۡعَفۡوَ وَأۡمُرۡ بِٱلۡعُرۡفِ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡجَٰهِلِينَ ١٩٩

Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир. 73

Izohlar

73 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган. Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга ҳаракат қилганлар.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, одамларнинг узрларини қабул қилинг. Ахлоқлари ва амалларидаги енгил хатоларни кечириб юборинг. Табиатларига тўғри келмайдиган ишларга уларни мажбурламанг. Акс ҳолда, улар диндан безиб қоладилар. Ширинсуханлик билан, гўзал хулқ билан йўлга бошланг. Жоҳиллардан эса юз ўгиринг. Жоҳилларга қарши сиз ҳам жоҳиллик қилманг. Сизга озор берсалар, сиз уларга озор берманг. Сизга марҳамат кўрсатмасалар ҳам сиз марҳамат кўрсатаверинг.