Al-A'raf surasi, 197-oyat

7:197

وَٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَسۡتَطِيعُونَ نَصۡرَكُمۡ وَلَآ أَنفُسَهُمۡ يَنصُرُونَ ١٩٧

Ундан ўзга сиз ибодат қилаётганлар сизга ёрдам беришга қодир эмаслар ва ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.

Tafsir

Эй мушриклар, сизлар сиғинаётган бут-санамлар сизларга ёрдам бера олмайдилар. Улар ўзларига ҳам ёрдам беролмайдилар. Улар ожиз, нотавонлардир. Қандай қилиб, Аллоҳни қўйиб, ўша нотавонларга сиғинасизлар?