Al-A'raf surasi, 192-oyat

7:192

وَلَا يَسۡتَطِيعُونَ لَهُمۡ نَصۡرٗا وَلَآ أَنفُسَهُمۡ يَنصُرُونَ ١٩٢

Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар. 72

Izohlar

72 (Яъни, Аллоҳга ширк қилиб келтирилаётган ўша нарсалари бировга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто ўзига ҳам ёрдам беришга қодир эмас.)

Tafsir

Бу сохта маъбудлар бандаларига ҳам, ўзларига ҳам ҳеч қандай ёрдам беролмайдилар. Шундай бўлгач, қандай қилиб уларга ибодат қилишар экан?!