أَيُشۡرِكُونَ مَا لَا يَخۡلُقُ شَيۡـٔٗا وَهُمۡ يُخۡلَقُونَ ١٩١
Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган нарсаларни ширк келтирурларми? 71
Izohlar
71 (Ота-оналар ёхуд ўша боланинг камолотига дахлдор барча кишилар Аллоҳга шерик қиладиган нарсалари нима бўлишидан қатъий назар, ҳеч нарсани ярата олмайдилар. Балки уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қудрат қўли билан яратилгандирлар. Шундай экан, қандай қилиб уларни Аллоҳга шерик килиш мумкин?)
Tafsir
Аллоҳга мана бут, санамларни шерик қиладиларми? Ўшаларни ўзларига маъбуд қилиб оладиларми? Ҳолбуки, улар ҳеч нарсани ярата олмайдилар-ку. Уларнинг ўзлари яратилган махлуқлар-ку! Қандай қилиб уларни Аллоҳга шерик қиладилар?