وَإِن تَدۡعُوهُمۡ إِلَى ٱلۡهُدَىٰ لَا يَتَّبِعُوكُمۡۚ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡ أَدَعَوۡتُمُوهُمۡ أَمۡ أَنتُمۡ صَٰمِتُونَ ١٩٣
Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун бари бир.
Tafsir
Эй мушриклар, сизлар худо қилиб олган бу бут ва санамлар қилган дуоларингизга жавоб бермайдилар. Шундай бўлгач, дуо қилишингиз билан жим туришингиз баробардир. Чунки улар жонсиз нарсалардир. Улар эшитмайдилар, гапирмайдилар, фикр қилмайдилар.