Al-Anfal surasi, 67-oyat

8:67

مَا كَانَ لِنَبِيٍّ أَن يَكُونَ لَهُۥٓ أَسۡرَىٰ حَتَّىٰ يُثۡخِنَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ تُرِيدُونَ عَرَضَ ٱلدُّنۡيَا وَٱللَّهُ يُرِيدُ ٱلۡأٓخِرَةَۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٞ ٦٧

Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши яхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истайсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истайдир. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир. 29

Izohlar

29 (Ушбу ва кейинги ояти карималар Бадр урушида асирга тушган мушриклар масаласида нозил бўлгандир.)

Tafsir

Пайғамбарга ўзи билан жанг қилаётган кофирларни асир олиш мумкин эмас. Токи, ўлим кўпайиб, уларнинг юрагига қўрқув кириб, қайта жанг қила олмай қолсинлар. Эй мўминлар, Бадр асирлари учун тўлов олмоқчи бўляпсизларми? Аллоҳ эса охиратни хоҳлайдики, унга динни азиз ва ғолиб қилиш ила эришурсизлар. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам, қаҳрида ҳам Ғолибдир. Аллоҳ ҳар бир қадарини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.