لَّوۡلَا كِتَٰبٞ مِّنَ ٱللَّهِ سَبَقَ لَمَسَّكُمۡ فِيمَآ أَخَذۡتُمۡ عَذَابٌ عَظِيمٞ ٦٨
Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, сизга олган нарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди. 30
Izohlar
30 (Аллоҳ таоло аввалдан Бадр урушида иштирок этган мусулмонларнинг барча гуноҳларини кечиб юборган эди. Шунинг учун уларнинг бу ҳолатлари ҳам олдиндан ёзиб қўйилган қазои қадарга биноан кечиб юборилди. Бунинг устига, уларга бошқа инъомлар ҳам берди.)
Tafsir
Агар Аллоҳ тарафидан У Зотнинг қазойи қадари битилган бир китоб келиб, унда сизларга ўлжани ҳалол қилиб, асирлар учун тўлов олишга рухсат бериб қўймаганида Аллоҳ тарафидан ваҳий келмасидан олдин шу ишларга қўл уриб қўйганингиз учун сизларга Аллоҳ томонидан бир жазо юборилган бўлур эди.