أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةٗۖ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡۖ هَٰذَا ذِكۡرُ مَن مَّعِيَ وَذِكۡرُ مَن قَبۡلِيۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٱلۡحَقَّۖ فَهُم مُّعۡرِضُونَ ٢٤
Ёки Ундан ўзга худолар тутдиларми? Сен: «Ҳужжатларингизни келтиринг. Мана бу мен билан биргаларнинг зикридир ва мендан олдингиларнинг зикридир», дегин. Йўқ, уларнинг кўплари ҳақни билмаслар. Бас, улар юз ўгиргувчилардир. 7
Izohlar
7 (Борлиққа назар солиб, ундаги мавжудотларни мулоҳаза қилиб кўрганда, Аллоҳ таолонинг шериги бўлиши мумкин эмаслиги исботланди. Яна нима учун мушриклар Аллоҳ таолога ибодат қилмаяптилар?)
Tafsir
Улар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олганлар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Шу нарсаларнинг маъбудликка ҳақли эканига ҳужжатингиз бўлса, келтиринглар. Менга нозил қилинган Қуръонда ҳам, олдинги пайғамбарларга нозил қилинган китобларда ҳам сизлар учун ҳеч қандай ҳужжат йўқ". Йўқ! Мушрикларнинг аксарияти ҳеч қандай билимга эга эмас. Улар нодонлигу тақлид гирдобидан чиқа олмай, ҳақни қабул қилишдан бош тортаверадилар.