Al-Anbiya surasi, 23-oyat

21:23

لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ ٢٣

У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар.

Tafsir

Аллоҳ Ўз салтанатида ҳам, ҳокимиятида ҳам ягонадир. Бошқараётган салтанати ва чиқараётган ҳукми борасида ҳеч кимга ҳисоб бермайди. Аксинча, ҳамма бандалари У Зотга ҳисоб берадилар ва У Зот уларнинг амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.