وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِيٓ إِلَيۡهِ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّآ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ ٢٥
Сендан илгари юборган ҳар бир Пайғамбарга: «Албатта, Мендан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қилинг», деб ваҳий қилганмиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, ҳаммасига фақат шундай ваҳий қилганмиз: "Мендан ўзга чин маъбуд йўқ. Бас, ёлғиз Менгагина ибодат қилинглар. Менга ҳеч нарсани шерик қилманглар".