فَلَمَّا جَنَّ عَلَيۡهِ ٱلَّيۡلُ رَءَا كَوۡكَبٗاۖ قَالَ هَٰذَا رَبِّيۖ فَلَمَّآ أَفَلَ قَالَ لَآ أُحِبُّ ٱلۡأٓفِلِينَ ٧٦
Уни тун ўраб олганида юлдузни кўриб: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ботиб кетганида эса: «Ботувчиларни ёқтирмасман», – деди.
Tafsir
Кеч кириб, ҳамма ёқни қоронғулик қоплаганида юлдузни кўриб: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ғойиб бўлгач: «Ғойиб бўладиганларни ёқтирмайман, чунки ҳақиқий худо доим бор бўлади, ҳеч қачон ғойиб бўлмайди», деди.