Al-An'am surasi, 77-oyat

6:77

فَلَمَّا رَءَا ٱلۡقَمَرَ بَازِغٗا قَالَ هَٰذَا رَبِّيۖ فَلَمَّآ أَفَلَ قَالَ لَئِن لَّمۡ يَهۡدِنِي رَبِّي لَأَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلضَّآلِّينَ ٧٧

Чиқаётган ойни кўрганда: «Мана шу Роббимдир», – деди. У ҳам ботганида: «Агар Роббим мени тўғри йўлга бошламаса, албатта, адашувчилардан бўламан», – деди.

Tafsir

Чиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ҳам ғойиб бўлгач: «Парвардигорим мени Ўзининг ягоналиги ва ёлғиз маъбуд эканига муваффақ қилмаса, аниқ йўлдан озган, чин диндан адашган, узоқлашган қавмдан бўлиб қолурман», деди.