كَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب۩ ١٩
Йўқ! Сен унга итоат қилма! Сажда қил ва қурбат ҳосил қил. 3
Izohlar
3 (Ушбу оят сажда оятларидандир. Имом Муслим улкан саҳобий Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Аллоҳга энг яқин бўлган пайти — сажда пайтидир, у пайтда дуони кўп қилинглар», деганлар.)
Tafsir
Ҳолат бу золим сизга бир ёмонлик еткизаман, деб тасаввур қилганидек эмас. Унинг буйруқларию тақиқларига итоат қилманг. Аллоҳга сажда қилинг, тоат-ибодатлар ила У Зотга яқинлашинг. Зеро, тоат-ибодатлар сизни У Зотга янада яқинлаштиради.