Al-Ahqaf surasi, 28-oyat

46:28

فَلَوۡلَا نَصَرَهُمُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ قُرۡبَانًا ءَالِهَةَۢۖ بَلۡ ضَلُّواْ عَنۡهُمۡۚ وَذَٰلِكَ إِفۡكُهُمۡ وَمَا كَانُواْ يَفۡتَرُونَ ٢٨

Қани энди, Аллоҳни қўйиб, У зотга яқинлаштирувчи деб тутинган «худолари» уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар. Ва бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиган бўҳтонларидир. 13

Izohlar

13 (Аввалги оятларни ўрганиш жараёнида тушунганимиздек, мушриклар буту санамларга, булар бизни катта худога яқинлаштирадилар, шафоат қиладилар, деб эътиқод қилар эдилар.)

Tafsir

Аллоҳни қўйиб, ўша худо қилиб олган бутлари уларга ёрдам берармикин?! Ибодатлару қурбонликлар билан уларга сиғинаётган эдилар-ку! Асло. Ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар. Аксинча, уларга энг муҳтож бўлган пайтларида улар кўзга кўринмай қоладилар. Бу уларнинг ёлғонлари ва уйдирмаларидан бошқа нарса эмас. Улар, бу бутлар фойда беради, Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, деб ўзларини ўзлари алдаб юрибдилар.