قَالُوٓاْ أَءِنَّكَ لَأَنتَ يُوسُفُۖ قَالَ أَنَا۠ يُوسُفُ وَهَٰذَآ أَخِيۖ قَدۡ مَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَآۖ إِنَّهُۥ مَن يَتَّقِ وَيَصۡبِرۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجۡرَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٩٠
Улар: «Э-э, ҳали сен Юсуфмисан?!» – дедилар. У: «Мен Юсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатан, ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай», деди.
Tafsir
Улар бу тасодифдан ҳайратланиб дедилар: "Сен Юсуфмисан?" Юсуф деди: "Ҳа, мен Юсуфман, мана бу кўриб турганингиз эса укам. Аллоҳ бизга фазлу марҳамат кўрсатиб, эркинлик ато этди, мусибатимизни аритди. Зеро, ким Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилса, балоларга сабр қилса, унинг иши эзгулик ҳисобланур ва албатта, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг ажрини зое қилмас".