قَالُواْ تَٱللَّهِ لَقَدۡ ءَاثَرَكَ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَإِن كُنَّا لَخَٰطِـِٔينَ ٩١
Улар: «Аллоҳга қасамки, ҳақиқатан, Аллоҳ сени биздан устун қилди. Биз эса, хатокорлардан бўлдик», дедилар. 45
Izohlar
45 (Оғалар бор ҳақиқатни эътироф қилдилар, хато қилганларини ҳам тан олдилар.)
Tafsir
Оға-инилар қилган ишларига узр айтиб дедилар: "Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенга етуклик сифатларини ато этиб, сени биздан афзал қилибди. Биз ўз қилмишимиз туфайли ёмон золимлар бўлдик".