Yusuf surasi, 19-oyat

12:19

وَجَآءَتۡ سَيَّارَةٞ فَأَرۡسَلُواْ وَارِدَهُمۡ فَأَدۡلَىٰ دَلۡوَهُۥۖ قَالَ يَٰبُشۡرَىٰ هَٰذَا غُلَٰمٞۚ وَأَسَرُّوهُ بِضَٰعَةٗۚ وَٱللَّهُ عَلِيمُۢ بِمَا يَعۡمَلُونَ ١٩

Ва йўловчилар келиб (қудуққа) сувчиларини юбордилар. Бас, у челагини ташлади ва: «Суюнчи беринглар! Бу бола-ку!» – деди. Уни тижорат моли сифатида яшириб қўйдилар. Зотан, Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини билгувчи Зотдир.

Tafsir

Қудуқ ёнидан бир карвон ўтиб қолди. Сувга масъул ходимни сувга юбордилар. У челакни қудуққа ташлаган эди, унга Юсуф осилиб чиқди. Уни кўриб, хурсанд бўлиб кетди ва: "Суюнчи! Бу бола экан", деди. Уни ўша сувчи ва шериклари карвонга кўрсатмай, яшириб қўйдилар. Чунки уни ҳам бир тижорий фойда сифатида кўрдилар. Аллоҳ улар қилаётган ишларни, Юсуфни сотмоқчи бўлганларини Билгувчидир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қола олмас.