وَشَرَوۡهُ بِثَمَنِۭ بَخۡسٖ دَرَٰهِمَ مَعۡدُودَةٖ وَكَانُواْ فِيهِ مِنَ ٱلزَّٰهِدِينَ ٢٠
Ва уни арзон баҳога, саноқли дирҳамларга сотдилар. Улар унга қизиқмаган эдилар. 10
Izohlar
10 (Юсуфнинг ҳур инсон эканлиги, насли ошкор бўлиб қолса, бошларига нималар келишини яхши билардилар. Шунинг учун тезроқ сотишга ҳаракат қилдилар.)
Tafsir
Сувчи ва унинг шериклари Мисрда Юсуфни арзон баҳога, бир неча дирҳамларга сотиб юбордилар. Чунки уларни Юсуф ҳам, унинг пули ҳам қизиқтирмас эди. Ундан тезроқ қутулиб олишнигина ўйлардилар. Чунки улар Юсуфнинг қул эмаслигини билиб қолгандилар. Қариндошлари билиб қолишидан қўрқардилар. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг у кишига кўрсатган бир марҳамати эди.