Yusuf surasi, 110-oyat

12:110

حَتَّىٰٓ إِذَا ٱسۡتَيۡـَٔسَ ٱلرُّسُلُ وَظَنُّوٓاْ أَنَّهُمۡ قَدۡ كُذِبُواْ جَآءَهُمۡ نَصۡرُنَا فَنُجِّيَ مَن نَّشَآءُۖ وَلَا يُرَدُّ بَأۡسُنَا عَنِ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ١١٠

Ҳаттоки Пайғамбарлар ноумид бўлиб, ўзларини ёлғончига чиқарилганлар, деб гумон қилиб қолганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келади. Бас, Биз хоҳлаганларга нажот берилур. Жиноятчи қавмлардан Бизнинг азобимиз қайтарилмас. 58

Izohlar

58 (Ҳа, Аллоҳнинг нусрати охирги лаҳзада, ҳеч умид қолмаганда келади. Гулга етиш учун тикан заҳрини тотиб кўриш керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом: «Жаннат тиканлар билан ўралгандир», дейдилар.)

Tafsir

Биз пайғамбарларни юборар эканмиз, уларнинг душманларига ўйлаб олишларига муҳлат бердик. Азобимизни тезлаштирмадик. Уларни ҳалок қилиш кечикиб кетган пайтда пайғамбарлар умидсизланиб қолдилар. Кофирлар эса уларнинг ҳақни тан олмаганларга бало келиши, мўминлар эса бу балодан нажот топиши ҳақидаги ваъдалари ёлғон экан, деган гумонга бордилар. Ана шу пайтда пайғамбарларимизга мададимиз келиб, уларни ёлғончига чиқарганлар ҳалокатга учрадилар. Ўзлари ва мўминлар эса нажот топдилар. Азобимиз тушган пайтда жиноятчи қавмдан қайтарилмас.