وَمَآ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ إِلَّا رِجَالٗا نُّوحِيٓ إِلَيۡهِم مِّنۡ أَهۡلِ ٱلۡقُرَىٰٓۗ أَفَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۗ وَلَدَارُ ٱلۡأٓخِرَةِ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ١٠٩
Биз сендан илгари ҳам фақат шаҳар аҳлидан эр кишиларга ваҳий юборганмиз. Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати нима бўлганига назар солмайдиларми? Албатта, охират диёри тақво қиладиганлар учун яхшироқдир. Ақл юритмайдиларми?! 57
Izohlar
57 (Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга тасалли бериб, кофир ва мушрикларнинг у кишини инкор этишларига эътибор қилмасликка, аввалги пайғамбарлар ҳам у зотга ўхшаган инсонлар бўлганига ишора этмоқда.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиздан олдин қишлоқ эмас, шаҳар аҳлидан, фаришталар эмас, фақат эр кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юбордик. Одамлар уларни ёлғончига чиқардилар ва натижада Биз уларни ҳалок қилдик. Анави ёлғонга чиқараётганлар ер юзида юриб, олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми? Улардан ибрат олмайдиларми? Тақво қиладиганлар учун бу дунёдан кўра охират диёри яхшироқдир. Шундай бўлгач, ақлларини ишлатиб, Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, тақиқлардан тийилмайдиларми? Энг катта буйруқ иймон бўлса, энг катта тақиқ ширкдир.