وَشَدَدۡنَا مُلۡكَهُۥ وَءَاتَيۡنَٰهُ ٱلۡحِكۡمَةَ وَفَصۡلَ ٱلۡخِطَابِ ٢٠
Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. 4
Izohlar
4 (Биз Довудга пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.)
Tafsir
Душманларига қарши куч-қудрат, ҳайбат ва ғалабани бериб, давлатини қудратли қилдик. Ўзига пайғамбарликни ва энг тўғри қарор ола билишни ҳамда мақсадини равон тушунтира олиш қобилиятини ато этдик.