Sad surasi, 19-oyat

38:19

وَٱلطَّيۡرَ مَحۡشُورَةٗۖ كُلّٞ لَّهُۥٓ أَوَّابٞ ١٩

Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У зотга ўта қайтгувчидир. 3

Izohlar

3 (Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга қушларни ҳам тўп-тўп қилиб, бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у кишига қўшилиб, Аллоҳ таолога эртаю кеч тасбиҳ айтар эдилар.)

Tafsir

Ҳаводаги қушларни ҳам бўйсундирдик. Ҳаммалари Довудга итоат қиладилар. Унга эргашиб тасбеҳ айтадилар.