Muhammad surasi, 29-oyat

47:29

أَمۡ حَسِبَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَن لَّن يُخۡرِجَ ٱللَّهُ أَضۡغَٰنَهُمۡ ٢٩

Қалбларида касал борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқ ҳасадларини ошкор қилмас, деб ҳисоблайдиларми?! 12

Izohlar

12 (Мунофиқлар ўзларича, мунофиқлик санъатини қойиллатиб қўямиз, бизнинг Исломга, мусулмонларга бўлган душманлигимизни ҳеч ким билмайди, деб ўйлашади.)

Tafsir

Дилларида шак-шубҳалар ўрмалаб юрган мунофиқлар, Аллоҳ уларнинг адоватларини, ҳасадларини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?! Биз уларни синовлар ила албатта фош этамиз. Токи, рост иймон қайси, ёлғон иймон қайси ва мўмин ким, мунофиқ ким, ойдинлашсин.