Muhammad surasi, 28-oyat

47:28

ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمُ ٱتَّبَعُواْ مَآ أَسۡخَطَ ٱللَّهَ وَكَرِهُواْ رِضۡوَٰنَهُۥ فَأَحۡبَطَ أَعۡمَٰلَهُمۡ ٢٨

Бундай бўлиши, албатта, уларнинг Аллоҳни ғазаблантирган нарсага эргашганлари ва Унинг розилигини хуш кўрмаганликлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ҳабата қилди.

Tafsir

Бундай азобга дучор бўлишларига сабаб шуки, улар Аллоҳни ғазаблантирадиган куфр, мунофиқлик, Аллоҳга ва Пайғамбарга қарши чиқиш каби ишларга эргашдилар. Парвардигорга яқинлаштирадиган ва У Зотнинг ризосига олиб борадиган Аллоҳга иймон келтириш ва Пайғамбарга итоат этиш каби ишларни эса ёқтирмадилар. Бас, Аллоҳ уларнинг амалларини ҳабата қилди.