وَلَوۡ نَشَآءُ لَأَرَيۡنَٰكَهُمۡ فَلَعَرَفۡتَهُم بِسِيمَٰهُمۡۚ وَلَتَعۡرِفَنَّهُمۡ فِي لَحۡنِ ٱلۡقَوۡلِۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ أَعۡمَٰلَكُمۡ ٣٠
Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур. 13
Izohlar
13 (Мунофиқлар ўз кирдикорларини қанчалик яширсалар ҳам, ўзларини Ислом учун фидокор қилиб кўрсатсалар ҳам, қалбларида касали бўлгани учун нифоқлари ошкор бўлади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, мунофиқларни сизга танитиб қўйишни истаганимизда танитиб қўйган бўлар эдик. Сиз уларни белгиларидан таниб олган бўлар эдингиз. Энди уларни гап оҳангларидан таниб оласиз. Аллоҳ амалларингизни билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди. Яқинда ўша амалларингизга яраша жазо ёки мукофотларингизни беради.