Muhammad surasi, 10-oyat

47:10

۞ أَفَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ دَمَّرَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡۖ وَلِلۡكَٰفِرِينَ أَمۡثَٰلُهَا ١٠

Ер юзида юриб, ўзларидан аввалгиларнинг оқибати қандоқ бўлганига назар солмайдиларми? Аллоҳ уларни вайрон қилди-ку! Кофирларга шунга ўхшаш бўлур.

Tafsir

Анави ҳақни ёлғонга чиқараётган кимсалар ер юзини айланиб юриб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати нима билан якун топгани ҳақида фикр юритсалар бўлмасмикан?! Уларнинг тақдири фожиа билан тугаган-ку. Аллоҳ уларнинг уйларини вайрон этган-ку. Ўзларини ҳам, бола-чақаларини ҳам, мол-дунёларини ҳам барбод айлаган-ку. Ҳамма замон ва ҳамма макондаги кофирларнинг оқибати мана шунга ўхшаш бўлади.