ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ كَرِهُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأَحۡبَطَ أَعۡمَٰلَهُمۡ ٩
Бу, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсани хуш кўрмаганлари сабабидандир. Бас, У зот амалларини ботил қилди.
Tafsir
Уларнинг шундай жазога йўлиққанларига сабаб шуки, улар Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга нозил қилган Қуръонни ва ундаги Аллоҳни бир деб билиш эътиқодини ёқтирмадилар. Шу туфайли Аллоҳ уларнинг амалларини ҳабата қилди. Шу билан бу дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой бердилар.