Inna lillahi va inna ilayhi roji'un

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

وَلَنَبۡلُوَنَّكُم بِشَيۡءٖ مِّنَ ٱلۡخَوۡفِ وَٱلۡجُوعِ وَنَقۡصٖ مِّنَ ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَنفُسِ وَٱلثَّمَرَٰتِۗ وَبَشِّرِ ٱلصَّٰبِرِينَ ١٥٥

Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер.

Tafsir

Сизларни душмандан хавфсираш, озуқанинг етишмаслиги сабабли келган очлик, мол-дунё танқислиги ва уни топишдаги машаққатлар, офатлар ёки Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш туфайли жонларнинг қирилиши ҳамда ерда ўсадиган меваларнинг камлиги каби турли хил мусибатлар билан синаймиз. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, шу мусибатларга сабр қилувчиларга хушхабар берингки, Аллоҳ бу дунёда ҳам, охиратда ҳам уларнинг ишини ўнглайди.

ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتۡهُم مُّصِيبَةٞ قَالُوٓاْ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ ١٥٦

Улар мусийбат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.

Tafsir

Уларга шу мусибатлардан биронтаси етса, тақдирга рози ва таслим бўлиб шундай дейдилар: "Биз Аллоҳнинг мулкимиз. Бизни Ўзи истаганича тасарруф қилаверади. Қиёмат куни Унга қайтамиз. Бизни яратган ҳам, Ўз фазлу карами ила бизга турли хил неъматларни ато этган ҳам Унинг Ўзидир. Оқибатимиз ва қайтиб борар жойимиз ҳам Унгадир".

أُوْلَٰٓئِكَ عَلَيۡهِمۡ صَلَوَٰتٞ مِّن رَّبِّهِمۡ وَرَحۡمَةٞۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُهۡتَدُونَ ١٥٧

Ана ўшаларга Роббиларидан саловотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир. 63

Izohlar

63 (Бу улкан тарбиянинг ёрқин мисолидир. Шунча синов ва машаққатларга мукофот қилиб ғалаба, нусрат ва бошқа нарсалар эмас, Аллоҳнинг саловатлари, меҳри ва шафқати ҳамда раҳмати ваъда қилинмоқда! Шунинг учун мўминлар доимо Аллоҳнинг розилигини кўзлаб иш қилишлари лозим бўлади. Бу дунёда ҳосил бўладиган баъзи бир натижалар охирги мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ҳатто ақиданинг ғолиб келиши ҳам юқорида айтилган мукофотнинг ўрнини боса олмайди.)

Tafsir

Бу сифатга эга бўлганларни малаи аълода (самодаги олий жамоада) Аллоҳ мақтайди, улар устига Ўзининг раҳматини ёғдиради. Ҳақ йўлга ҳидоят топганлар ана ўшалардир.

Al-Baqarah surasini to'liq o'qing

Savollar

Inna lillahi va inna ilayhi roji'un Qur'onning qayerida?

Inna lillahi va inna ilayhi roji'un Al-Baqarah surasi tarkibida (2:155-157).