ٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَٰبَتۡهُم مُّصِيبَةٞ قَالُوٓاْ إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ ١٥٦
Улар мусийбат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар.
Tafsir
Уларга шу мусибатлардан биронтаси етса, тақдирга рози ва таслим бўлиб шундай дейдилар: "Биз Аллоҳнинг мулкимиз. Бизни Ўзи истаганича тасарруф қилаверади. Қиёмат куни Унга қайтамиз. Бизни яратган ҳам, Ўз фазлу карами ила бизга турли хил неъматларни ато этган ҳам Унинг Ўзидир. Оқибатимиз ва қайтиб борар жойимиз ҳам Унгадир".