فَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخۡلِفَ وَعۡدِهِۦ رُسُلَهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٖ ٤٧
Сен, Аллоҳ Пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи деб, гумон қилма. Албатта, Аллоҳ Азийз ва интиқом эгасидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, пайғамбарларига зафар ва ғалабани ваъда қилган Аллоҳ Ўз ваъдасида турмайди, деб ўйламанг. Аллоҳ Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Ўзининг дўстларини ғолиб қилур. У Ўзининг ва пайғамбарининг душманларидан қасос олувчидир.