Ibrahim surasi, 46-oyat

14:46

وَقَدۡ مَكَرُواْ مَكۡرَهُمۡ وَعِندَ ٱللَّهِ مَكۡرُهُمۡ وَإِن كَانَ مَكۡرُهُمۡ لِتَزُولَ مِنۡهُ ٱلۡجِبَالُ ٤٦

Дарҳақиқат, улар ўз макрларини қилдилар. Ҳолбуки, уларнинг макрлари, гарчи макрларидан тоғлар заволга учрайдиган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳузуридадир. 24

Izohlar

24 (Кофир-мушриклар Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга, мўминларга, динга қарши қўлларидан келган барча макрларни қилдилар. Аммо уларнинг макрлари ҳар қанча кучли ҳатто тоғларни йўқ қилиб юборадиган даражада бўлмасин, ҳеч нарса қила олмайдилар. Чунки уларнинг барча макрлари Аллоҳ таолонинг ҳузуридадир, У ҳаммасини кўриб, билиб туради. Ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади.)

Tafsir

Золим умматларнинг масканларидан жой олганлар Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдириб, у зот олиб бораётган даъватга барҳам бериш учун макр-ҳийла қилдилар. Аллоҳ эса уларнинг тадбирларидан Хабардордир. Ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмас. Уларнинг найранглари заифдир. Тоғни ҳам, бошқа нарсани ҳам қимирлата олмас. Аллоҳнинг макри эса бунинг аксидир.