Ibrahim surasi, 48-oyat

14:48

يَوۡمَ تُبَدَّلُ ٱلۡأَرۡضُ غَيۡرَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُۖ وَبَرَزُواْ لِلَّهِ ٱلۡوَٰحِدِ ٱلۡقَهَّارِ ٤٨

Бу, ер бошқа ерга ва осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) алмаштириладиган ва у(одам)лар ёлғизу қаҳҳор Аллоҳ ҳузурида пайдо бўлишадиган Кунда бўладир. 25

Izohlar

25 (Яъни, қиёмат кунининг даҳшатидан бизга ҳозир жуда ҳам улкан бўлиб кўриниб турган Ер бошқача, умуман бошқа ерга айланиб қолади. Шунингдек, осмонлар ҳам ўзгариб кетади. Одамларнинг ҳаммаси Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китоб учун йиғиладилар. Ўшандай кунда Аллоҳ пайғамбарларга ва уларга эргашган мўминларга нажот беради. Золим ва кофирлардан интиқом олади.)

Tafsir

Кофирлардан интиқом олиш Қиёмат куни бўлади. У кунда мана бу замин бошқа бир ерга, осмонлар бошқа бир самоларга айланиб, одамлар қабрларидан амалларини кўтариб чиқиб келадилар ва якка-ёлғиз Аллоҳ олдида турадилар. Аллоҳ Қаҳҳордир, Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас.