مُهۡطِعِينَ مُقۡنِعِي رُءُوسِهِمۡ لَا يَرۡتَدُّ إِلَيۡهِمۡ طَرۡفُهُمۡۖ وَأَفۡـِٔدَتُهُمۡ هَوَآءٞ ٤٣
Улар бошларини кўтарган ҳолда югурурлар. Кўзлари ўзларига қайтмас. Кўнгиллари эса, бўм-бўш бўлур. 22
Izohlar
22 (Уларнинг кўзлари даҳшатдан қотиб қолган. Атрофларидаги даҳшатли нарсалардан узилмайди. Ўзларига қайтмайди. Қўрқув туфайли бўм-бўш бўлиб қолган кўнгилларига бирон нарса сиғмайди.)
Tafsir
Одамлар қайта тирилиб,қабрларидан қойим бўлган кунда бошларини осмонга қаратганча чопадилар. Кўзлари ўзига келмайди. Даҳшатдан қотганча тураверади. Қалблари эса бўм-бўш бўлиб, ҳеч нарсани идрок эта олмайди.