Ibrahim surasi, 42-oyat

14:42

وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ غَٰفِلًا عَمَّا يَعۡمَلُ ٱلظَّٰلِمُونَۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمۡ لِيَوۡمٖ تَشۡخَصُ فِيهِ ٱلۡأَبۡصَٰرُ ٤٢

Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина, уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўядир, холос.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ золимларни жазоламаётганини кўриб, уларнинг ҳақни тан олмаслик, Аллоҳнинг йўлидан тўсиш каби ишларидан бехабар экан, деб ўйламанг. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб турибди. У Зотга ҳамма нарса аён. Бирон нарса яширин эмас. Фақат уларни азоблашни Қиёмат кунига қолдиряпти. У кунда кўзлар даҳшатдан қотиб қолади.