Hud surasi, 69-oyat

11:69

وَلَقَدۡ جَآءَتۡ رُسُلُنَآ إِبۡرَٰهِيمَ بِٱلۡبُشۡرَىٰ قَالُواْ سَلَٰمٗاۖ قَالَ سَلَٰمٞۖ فَمَا لَبِثَ أَن جَآءَ بِعِجۡلٍ حَنِيذٖ ٦٩

Батаҳқиқ, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтирдилар. Улар: «Салом», дедилар. У: «Салом», деди. Ва кўп ўтмай қовурилган бузоқ келтирди. 19

Izohlar

19 (Ҳуд қиссаларидан фарқли ўлароқ, Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари бошидан эмас, балки бир кўриниши келтирилмоқда. Бу эса, Лут алайҳиссалом қиссасига кириш учундир.)

Tafsir

Фаришталар Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига одам суратида унга ва аёлига Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимассалом туғилиши ҳақида хушхабар билан келиб, салом бердилар. У ҳам: «Салом», деди-да, ҳаял ўтмай бир бузоқни қовуриб келтирди. Чунки уларни одам деб ўйлаганди.