Hud surasi, 70-oyat

11:70

فَلَمَّا رَءَآ أَيۡدِيَهُمۡ لَا تَصِلُ إِلَيۡهِ نَكِرَهُمۡ وَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِيفَةٗۚ قَالُواْ لَا تَخَفۡ إِنَّآ أُرۡسِلۡنَآ إِلَىٰ قَوۡمِ لُوطٖ ٧٠

Уларнинг қўллари у(таом)га етмаётганини кўриб, улардан ҳайрон бўлди ва ичида хавфсиради. Улар: «Қўрқма, биз Лут қавмига юборилганмиз», дедилар. 20

Izohlar

20 (Фаришталар одам суратида келган эдилар. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом саҳроликларнинг меҳмондўстликлари асосида уларни зиёфат қилишга шошилдилар. Тезда пиширилган бузоқ гўштини олиб келиб, меҳмонлар олдига қўйганларида фаришталар таом емасликлари сабабидан унга қўл узатмай ўтиравердилар. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссаломга ғалати кўринди ва улардан хавфсирай бошладилар.)

Tafsir

Иброҳим уларнинг овқатга қўл узатмаганларини кўриб, улардан шубҳаланди ва хавфсиради. Фаришталар унинг хавфсираётганини кўриб, шундай дедилар: "Қўрқма, биз Лут қавмини жазолаш учун юборилганмиз"