Hud surasi, 43-oyat

11:43

قَالَ سَـَٔاوِيٓ إِلَىٰ جَبَلٖ يَعۡصِمُنِي مِنَ ٱلۡمَآءِۚ قَالَ لَا عَاصِمَ ٱلۡيَوۡمَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِ إِلَّا مَن رَّحِمَۚ وَحَالَ بَيۡنَهُمَا ٱلۡمَوۡجُ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُغۡرَقِينَ ٤٣

У (ўғил): «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайди», деди. У эса: «Бугун Аллоҳнинг амридан сақловчи йўқдир. Магар кимни раҳим қилсагина (сақлар)», деди. Шунда ораларини тўлқин тўсди ва у (ўғил) ғарқ бўлганлардан бўлди. 12

Izohlar

12 (Кофир бўлгандан кейин қийин экан. Улуғ пайғамбар бўлмиш отанинг гапини эшитиб туриб ҳам, бостириб келаётган даҳшатли тўфонни кўриб туриб ҳам: «Тоққа жойлашиб олсам, мени сувдан сақлайди», деди.)

Tafsir

Нуҳнинг ўғли отасига деди: "Бирон баланд тоққа чиқиб оламан. Шунда сув менгача етиб бормайди". Нуҳ деди: "Бугун Аллоҳнинг тўфонда ғарқ қилиб азоблашидан ҳеч ким қутқара олмайди. Фақат Аллоҳ ўзи истаган бандасигагина раҳм қилиб, ғарқ бўлишдан асраб қолади". Тўлқин ота билан болани ажратди. Ўғил кофирлиги туфайли тўфонда ҳалок бўлгувчилар сафидан жой олди.