وَقِيلَ يَٰٓأَرۡضُ ٱبۡلَعِي مَآءَكِ وَيَٰسَمَآءُ أَقۡلِعِي وَغِيضَ ٱلۡمَآءُ وَقُضِيَ ٱلۡأَمۡرُ وَٱسۡتَوَتۡ عَلَى ٱلۡجُودِيِّۖ وَقِيلَ بُعۡدٗا لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّٰلِمِينَ ٤٤
«Эй ер, сувингни ютгин, эй осмон, ўзингни тутгин», дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди ва (кема) Жудий(тоғи)га жойлашди. Ҳамда «Золим қавмлар йўқолсин!» дейилди.
Tafsir
Тўфон тугаганидан кейин Аллоҳ ерга: "Эй замин, устингдаги тўфон сувини ют", деди. Самога эса: "Эй осмон, тўхта, ёмғир ёғдиришни бас қил", деди. Сув камайиб, ер қуриди. Аллоҳ кофирларни ҳалок қилди. Кема Жудий тоғида тўхтади. Ўшанда: "Куфр келтириб, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошадиган қавмга ҳалокат бўлсин", дейилди.